210afe4f9ce4788e16948d9bd73e8570.ppt
- Количество слайдов: 20
Жахон хўжалиги ва унинг ривожланиш қонуниятлари ва жахон бозори
Режа Жахон хўжалигининг ташкил топиши, унинг босқичлари ва асосий белгилари. Халқаро мехнат тақсимоти ва халқаро иқтисодий интеграция. Ўзбекистон иқтисодиётининг жахон хўжалигига кириб бориш ва унинг устувор йўналишлари.
Жаҳон хўжалиги — бу бир-бирини тақозо этувчи, ўзаро боғланган турли мамлакатлар миллий хўжали-гининг мажмуаси бўлиб, иқтисодий яхлитликни ҳосил этади. Табиий ресурсларнинг мавжудлиги. Бу ресурслар кўп ва арзон мамлакатларда шу ресурслардан фойдаланишга асосланган ишлаб чиқариш устувор ривожланади ва шу соҳада афзаллик пайдо бўлади. Масалан, Саудия Арабистонида дунёдаги энг сифатли ва арзон нефть захиралари бор, шу сабабли бу ерда нефтни қазиб олиш ва қайта ишлаш ривожланган. Бразилияда кофе, Ҳиндистонда чой, АҚШ ва Канадада буғдой, Ўзбекистонда пахта етиштириш учун қулай шароит бор. Россия ва Финляндияда ўрмон кўп бўлганидан ёғочсозлик ривожланган.
Табиий ресурсларнинг мавжудлиги. Бу ресурслар кўп ва арзон мамлакатларда шу ресурслардан фойдаланишга асосланган ишлаб чиқариш устувор ривожланади ва шу соҳада афзаллик пайдо бўлади. Масалан, Саудия Арабистонида дунёдаги энг сифатли ва арзон нефть захиралари бор, шу сабабли бу ерда нефтни қазиб олиш ва қайта ишлаш ривожланган. Бразилияда кофе, Ҳиндистонда чой, АҚШ ва Канадада буғдой, Ўзбекистонда пахта етиштириш учун қулай шароит бор. Россия ва Финляндияда ўрмон кўп бўлганидан ёғочсозлик ривожланган.
Географик ҳолат. Бу мамлакатларни ер куррасининг қаерида жойлашувини билдирадики, бу ҳам афзаллик беради. Сув бўйида жойлашган мамлакатларда кемасозлик учун қулай шароит бўлса, тоғли мамлакатларда (масалан, Кирғизистонда) гидроэнергетика учун шароит яхши бўлади. Илиқ денгизлар қирғоғида ва океан оролларида жойлашган ҳамда минерал сувларга бой мамлакатларда курортлар ривожланади. Чунки бу ердаги табиий шароит шифобахш бўлади. Ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбати. Қайси бир омил арзон турса, шундан фойдаланишга асосланган ишлаб чиқариш афзалликка эга бўлади. Капитал арзон жойда серкапитал ишлаб чиқариш устуворликка эга бўлса, мехнат арзон жойда сермехнат ишлаб чиқариш тез ривожланади. Масалан, АҚШ, Франция, Англия ва Германияда машинасозлик сер-капитал соҳа бўлиб устуворлик келтиради.
Сингапур, Хитой, Вьетнам, Таиланд, Ҳиндистон, Малайзия, Фи-липпин ва Урта Осиё мамлакатларида иш кучи арзон бўлганидан сермеҳнат маҳсулотлар, чунончи заргар-лик, енгил саноат, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, йиғма ишлаб чиқариш маҳсулотларини яратиш афзал-лик беради. 4. Тўпланган илмий-техникавий салоҳият. Бу салоҳият қанчалик юқори бўлса, шунчалик серилм (янги фан-техника ютукларига асосланган ва илмий ишлар учун катта харажат талаб қиладиган) товар ва хизматларни яратиш афзаллик келтиради. Булар жумласига авиа-космик, электроника, микробиология, мудофаа, медицина ускуналари, фармацевтика саноати, информация хизмати кабиларни киритиш мумкин. Шундай афзалликка эга мамлакатларга мисол қилиб АҚШ, Япо -ния, Германия, Франция, Англия ва Корея республикасини келтириш мумкин.
Халкаро иктисодий муносабатлар куйидаги шакилларда намоен булади : товар ва хизматлар билан халкаро савдо капитал ва чет эл инвестицияларнинг харакати ишчи кучининг миграцияси ишлаб чикаришнинг давлатлараро кооперацияси фан ва техника сохасидаги айирбошлаш валюта-кредит муносабатлари
Халқаро савдо-сотиқ турли мамлакатлар ўртаси-даги товар айирбошлашдирки, бу таққосий афзаллик қоидасига асосланади. Халқаро савдо-сотиқнинг миқёси унда иштирок этувчи мамлакатлар иқтисодиётининг очиқлик даражасига тўғри мутаносибликда бўлади, яъни бу даража қанчалик юқори бўлса, шунчалик мамлакатлараро товар айирбошлаш кенг бўлади!
Халқаро савдо-сотиқ экспорт ва импорт шаклида бўлади. Экспорт — бу товарларни мамлакат ташқари- сига чиқариб сотиш. Импорт — бу товарларни ташқа- ридан сотиб олиб мамлакат ичига киритиш. Экспорт ва импортнинг нисбати ташқи савдо баланси ҳисобла-нади, у актив ва пассив ҳолда бўлади. Экспорт импортдан куи бўлганда ташқи савдо баланси актив, импорт экспортдан куп бўлгаяда пассив бўлади. Актив баланс ташқарига товарлар куп сотилишини, пассив баланс эса улар ташқаридан кўпроқ харид этилишини англатади. Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ соф экспорт бўлади.
Савдо балансининг ҳолатига қараб соф экспорт мус-бат (+) ёки манфий (—) бўлади. 2004 йили Ўзбекистон соф экспорти мусбат бўлган, чунки экспортдан кел-ган пул тушуми импортга кетган пул харажатидан 1 млрд. долларга кўп бўлган. Экспорт импорт билан баробар бўлганда соф экспорт 0 га тенг бўлади, бун-дай ҳолда неттобаланс ҳосил бўлади. Иқтисодиётнинг экспорт салоҳияти 2 нарсага боғлиқ бўлади: а) ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражаси; б) ишлаб чиқаришнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки ва ихтисослашув даражаси.
Капиталнинг халқаро харакати Четга капитал чиқаришнинг 2 та асосий усули бор: Капитални чет элга бевосита, яъни тўғридантўғри инвестициялаш. Бу усул хорижда корхоналар қуриш, мамлакатдаги фирмаларнинг бўлинмалари ва шохобчаларини очиш, чет элдаги корхоналарни сотиб олиш, у ерда ўз банклари бўлинмаларини очиш ёки янгидан банк ташкил этиш орқали амалга оширилади. Масалан, Германиядаги «Фольксваген» автомобил корпорацияси Лотин Америкаси мамлакатларида ўз заводларини очган. Япониядаги «Тойота» автомобил компаниясининг АҚШда заводлари бор. АҚШдаги «Форд» компаниясининг эса Ғарбий Европада заводлари бор. Капитал чиқариш турли мамлакатлар фирмаларининг қўшилиб кетиши, миллий ва хориж капитали иштирокидаги қўшма, яъни шерикчилик корхоналарини очиш шаклида ҳам бўлади.
Масалан, Ўзбекистонга четдан капиталнинг кириб келиши асосан қўшма корхоналарни ташкил этишдан иборат. Бу корхоналар Ўзбекистонда 2003 йили 1441, 3 млрд. сўмлик товар ва хизматлар яратган. Улар экспорти 564, 4 млн долларга тенг бўлган. Портфель инвестицияларини жойлаштириш. Бу усул чет эл компанияларининг акция ва облигацияларини қисман сотиб олиш тарзида юз беради. Бунда чет эл молия активлари бир қўддан бошқа қўлга ўтади. Буларни олганлар чет элдаги фирмаларнинг шерикларига айланади. Шундай йўл билан банклар, молия компанияларининг қимматли қоғозлари ҳам қўлга олинади.
Мамлакатлараро меҳнат миграцияси Иш кучининг дунё миқёсида бир ердан бошқа ерга кўчиб ўтиши халқаро меҳнат миграцияси дейилади. Халқаро меҳнат миграцияси 2 хил бўлади: 1. Очиқ-ошкора миграция. Бу миграция мавжуд қонунларига биноан ва белгиланган тартибда иш кучининг бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтиши. Масалан, Европа иттифоқига кирган мамлакатларнинг биридан иккинчисига иш кучининг эркин ўтишига йўл берилади. 2. Яширин миграция. Бунда ишлашга қодир ва бунга иштиёқи бор кишилар миграцияси қонунларига хилоф равишда, яширин фирмалар кўмагида юз беради.
Валюта айрбошлаш Валюта курси икки нарсага боғлиқ бўлади: Алмашинадиган валюталарнинг харид қобилияти. Бу валюта курси учун асос бўлади. Шу сабабли валюталар маълум нисбатда айирбошланади. Алмашадиган валюталарга талаб ва таклиф нисбати. Талаб ошса валюта курси кўтарилади, бордию таклиф ошиб талаб қисқарса курс пасаяди.
Ҳар бир миллий валютанинг бошқа валютага алмаша олиш хусусияти валюта конвертацияси дейилади. Шу хусусият жиҳатидан валюталар 2 гуруҳга бўлинади: Биринчиси тўла конвертирланувчи валюталар. Булар мамлакат ичида ва ташқарисида чекланмаган ҳолда айирбошланадиган, яъни олди-сотди қилинадиган валюталардир. Бу валюталар ҳар қандай иш учун ва чекланмаган микдорда ўзаро айирбошланади. Булар ора-сида эркин конвертирланувчи қаттиқ валюталар бўлиб, булар иқтисодиёти кучли мамлакатларнинг пули ҳисоб-ланади
Интеграция ва глобализация Турли мамлакатлар миллий иқтисодиётининг ўза-ро қўшилиб ягона мамлакатлараро хўжалик тизимини ҳосил этиши иқтисодий интеграция деб юритилади. Ин-теграция турли мамлакатлар иқтисодий чегараларининг бир-бири учун очилиб, ягона иқтисодий макон ҳосил бўлишини билдиради. Интеграция бир қатор белгилар-га эга: Ягона умумий бозорнинг мавжудлиги. Бир мамлакат миллий бозори бошқа мамлакат товар ва хизматлари учун очиқ бўлади, божхона пошлинглари бекор қилинади ёки минимал даражага келтирилади, экспорт ва импорт чекланишлари олиб ташланади.
Ягона иқгисодий макон доирасида иқгисодий ресурсларнинг ҳеч бир чекловларсиз эркин ҳаракатининг юз бериши. Бунда ягона миграция қоидалари кирити-либ меҳнат ресурсларининг эркин кўчиб юриши ва мамлакатлараро тақсимланиши таъминланади. Меҳнат миграцияси учун чегаралар очиқ бўлади, умуман ки-шиларни бир мамлакатдан бошқасига бориш қоидалари ғоят соддалаштирилади. Мамлакатлараро капитал чиқариш ва капитал киритишдан ҳам янгилликлар бўлади, ўзаро капитални тақсимланишига афзалликлар берилади. Бир мамлакатдаги капитал соҳиби бошқа ерда бизнес қилиши учун ҳеч бир тўсиқлар бўлмайди. Турли давлатлар ички ва ташқи иқтисодий сиёсатининг мувофиқлашуви.
Турли миллий пуллар ўрнига ягона пулнинг киритилиши, бу пул интеграциялашган мамлакатлар учун умумий тўлов воситаси ҳисобланади, у қамма мамлакатларда барча тўловларга қабул қилинади. Иқтисодий интеграция қуйи шаклдан олий шакл томон ривожланади. Шу сабабли у қуйидаги босқич-лардан ўтади: Эркин савдо зоналаридаги интеграция. Эркин иқтисодий зоналардаги интеграция. Бу ер-даги мунтазам алоқалар савдо-сотиқ доирасидан чиқиб саноат, банк, суғурта ва технологиянинг ишларига ҳам тааллукли бўлади. Умумий бозордаги интеграция. Бу турли мамлакатлар бозорининг бирлашиб умумий бозор ҳосил этиши, бир мамлакат ички бозорининг бошқаси учун очиқ бўлиши.
Протекционизм яъни эркин савдо йўлида жуда кўп тўсиқлар халқаро ихтисослашувдан олинадиган нафни камайтиради ёки йўққа чиқаради. Эркин савдо йўлида жуда кўп тўсиқлар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари куйидагилар: Бож тўловлари импорт товарларга акциз солиқлари ҳисобланади, у даромад олиш мақсадида ёки химоя учун киритилиши мумкин. Импорт квоталари ёрдамида маьлум бир вақт оралиғида импорт қилиниши мумкин бўлган товарларнинг максимал хажми ўрнатилади. Таърифсиз тўсиклар дейилганда лицензиялаш тизими, маҳсулот сифатига стандартлар қуйиш ёки оддий маъмурий тақиқлашлар тушунилади. Экспортни иҳтиёрий чеклашлар савдо тўсикларнинг нисбатан янги шакли ҳисобланади. Бу ҳолда чет эл фирмалари ўзларининг маълум мамлакатга экспортини ихтиёрий чеклайди.
Тўлов баланси-мамлакат резидентлари ва чет элликлар ўртасида маълум вақт оралиғида амалга оширилган барча иктисодий келишувлар натижасининг тартибга солинган ёзуви. Иқтисодий келишувлар-кийматнинг хар кандай айирбошлаши, яъни товарлар, кўрсатилган хизматлар ёки бошқа активларга мулкчининг ҳуқуқининг бир давлат резидентларидан бошқа давлат резидентларига ўтиши бўйича ўзаро келишувлар.
210afe4f9ce4788e16948d9bd73e8570.ppt