e74f05ee06bb9b23bd75dc8e9f5b3944.ppt
- Количество слайдов: 20
Мавзу: “Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” ўқув курси тушунчаси, предмети ҳамда унинг ҳуқуқий фанлар тизимида тутган ўрни
РЕЖА 1. Ўқув курси тушунчаси ва унинг предмети. 2. Ўқув курсини ўқитишдан мақсад. Ўқув курси тизими ва манбалари. 3. Ўқув курсини ўрганиш услублари. Ўқув курсини бошқа фанлар ва ўқув курслари билан алоқаси. 4. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тушунчаси. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга оид ҳуқуқий муносабатлари ва уларнинг субъектлари. 5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги.
РЕЖА АДАБИЁТЛАР САВОЛЛАР ГЛОССАРИЙ ВИДЕО ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ РАҲБАРИЙ АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: “Маънавият”, 2008. – 174 б. 2. Каримов И. А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Тошкент: “Ўзбекистон”, 2010. – 80 б. 3. Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. -Т. : “Ўзбекистон”, 2010. - 56 б. 4. Каримов И. А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир // Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. -Т. : “Ўзбекистон”, 2010.
РЕЖА АДАБИЁТЛАР САВОЛЛАР ГЛОССАРИЙ ВИДЕО НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР: 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т. : Ўзбекистон, 2014. – 76 б. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуни. Қабул қилинган 02. 09. 1993 й. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси. 1993, N 9, 320 -модда. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида» ги Қонуни, 1994 йил 5 май “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 29. 04. 2004 й. 609 -II-сон Қонуни билан тасдиқланган. 2013 йил 22 апрель. ЎРҚ – 351. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси 14. 04. 1999 й. 758 -I-сон Қонуни билан тасдиқланган. 2013 йил 22 апрель. Ўзбекистон Республикаси “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни // 2007 йил 11 апрель “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й. , 52 -сон, 583 -модда. 2012 йил 24 декабрь
РЕЖА АДАБИЁТЛАР САВОЛЛАР ГЛОССАРИЙ ВИДЕО МАХСУС АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Туляганов А. Т. Давлат ҳокимиятини вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш. – Тошкент : ТДЮИ, 2006. 276 б. 2. Исломов З. М. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. 262 б. 3. Асадов Ш. Ғ. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. – Тошкент: De Haus Print. 2012. 180 б. 4. Ҳусанов О. Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият. Тошкент: Шарқ, 1996. 156 б. 5. Жўраев Р. Манфаатлар мутаносиблиги: назария ва амалиёт. Т. : Akademiya, 2010. 192 б. 6. Изард У. Методы регионального анализа: введение в науку о регионах. М. , 1966. 7. Туровский Р. Ф. Политическая регионалистика. – М. : Издательсктй дом ГУ ВШЭ, 2006. 8. Жалилов Ш. И. Ўзбекистон Республикасининг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи. Тошкент: Ворис нашриёти. 2007. 200 б.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўқув курси предмети Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш ва фаолият юритиш жараёнида вужудга келадиган муносабатларга оид ғоялар, фикрлар ва нормаларни ўрганади.
Ўқув курсининг асосий вазифалари талабаларга ва шу масала билан шуғулланувчиларга маҳаллий ҳокимият тўғрисида, уни амалга оширувчи органларга оид чуқур билим бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам берувчи таклифлар, тавсиялар, мулоҳазалар вужудга келишига замин тайёрлаш маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга ҳисса қўшиш давлат бошқарувини номарказлаштириш аҳамияти ва унинг йўллари ҳақида илмий фикрларни шакллантириш ҳисобланади
1992 yil 4 yanvarda – “O‘zbеkistоn Respublikasining mahalliy hoki miyat idoralarini qayta tashkil etish to‘g‘risida”gi qonuni qabul qilinib, respublikaning hamma hududida mahalliy ijro hokimiyati organi sifatida hokim lavozimi ta’sis etildi.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши - фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир. Давлат бошқаруви – бу қонун асосида ва уни амалга ошириш мақсадида турли соҳаларда давлат бошқаруви функцияларини амалга оширувчи ижро ҳокимияти органларининг мақсадга мувофиқ ташкил этилган, ижрочилик-фармойиш бериш ва тартибга солишга қаратилган фаолиятидир. Давлат бошқаруви – ҳар қандай давлат фаолияти сингари қарор қабул қилиш, уни ижро этиш ва унинг ижроси устидан контролни амалга оширишдан иборатдир. Ўзбекистонда Ю. Н. Старилов Ю. М. Козлов
Ўқув курси қуйидаги тизими маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўқув курси тушунчаси маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари -маҳаллий давлат Ҳокимияти органлари тизими маҳаллий давлат ҳокимияти Органларининг фаолияти маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш тартиби ва принциплари маҳаллий ижро ҳокимияти Органларининг фаолияти
Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасинин г Конституцияси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Қорақалпоғистон Республикасида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ва тегишли ҳокимларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади.
Фанни ўрганиш услублари • • • Тарихий Қиёсий Расмий-юридик Функциявий Тизимли Социологик Мақсадли-муаммоли Моделлаштириш Статистик Синергетик ва бошқ.
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tizimi “Mahalliy davlat hokimiyati to‘g‘risida”gi qonun ning 1 moddasida “Viloyatlar, tumanlar va shaharlarda (tumanga bo‘ysu nadigan shaharlardan, shuningdek shaharlar tarkibiga kiruvchi tumanlar dan tashqari) xalq deputatlari Kengashlari davlat hokimiyatining vakillik organlaridir”, deb belgilandi
Mahalliy davlat hokimiyati organlarining vazifalari Xalq deputatlari Kengashi va hokim viloyat, tuman va shahar uchun umu miy bo‘lgan ijtimoiy iqtisodiy rivojlanish vazifalarini amalga oshirilishini, joylarda qonunlar, O‘zbеkistоn Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlarini, O‘zbеkistоn Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qabul qilgan hujjatlar, yuqori turuvchi xalq deputatlari Kengashlari, ho kimlar qarorlarining ijrosini, O‘zbеkistоn Respublikasi davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari bilan fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organ lari o‘rtasidagi aloqalarni, aholini viloyat, tuman va shaharni boshqarishga jalb etishini ta’minlaydi
Konstitutsiyaning 103 moddasida – “Viloyat, tuman va shahar hokim lari o‘z vakolatlarini yakkaboshchilik asoslarida amalga oshiradilar va o‘zlari rahbarlik qilayotgan organlarning qarorlari va faoliyati uchun shaxsan javobgardirlar” deb, yakkaboshchilik prinsipi konstitutsiyaviy darajada mustahkamlangan.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Ҳокимият вакиллик органлари ва ҳокимларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб турадилар.
Жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади: тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш; тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этиш; давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юбориш. Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин. Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора тадбирлар кўриши шарт.
Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари q ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар бу баённомаларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади; q маъмурий ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади; q ва бошқалар.
РЕЖА АДАБИЁТЛАР САВОЛЛАР ГЛОССАРИЙ ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ ВИДЕО
e74f05ee06bb9b23bd75dc8e9f5b3944.ppt