f725dbc2beaf3a2189a377b1b58d2051.ppt
- Количество слайдов: 14
EDK-1 ЎҚУВЧИЛАР ДАВОМАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ
ТИЗИМНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ Маълумки, ўқувчилар давомати таълим-тарбия жараёнига бевосита таъсир кўрсатиб, у таълим муассасасининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Давоматни назорат қилиш – бу нафақат дарсларга қатнашган ёки қатнашмаган ўқувчиларни ҳисобга олиш, балки бир вақтнинг ўзида ушбу назорат воситасида уларнинг ҳаёт ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамдир.
ТИЗИМНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ
ДАСТУР ОЙНАСИДАГИ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР Дастур ойнаси асосий бошқарув менюсидан иборат Меню тагида муассаса ўқувчилари ва ходимлари ҳақида маълумот кўрсатилган. Ундан ҳам пастроқда муассаса ўқувчилари ва ходимлари келган ва кетган вақтлари кўрсатилган жадвал жойлашган.
ДАСТУР ОЙНАСИДАГИ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР Дастур ойнасининг ўнг тарафида камера ойнаси ва гуруҳларнинг давомати кўрсатилган жадвал жойлашган. Шунингдек, бу ерда бейжиксиз келган ўқувчи ёки ходимни рўйхатга олиш ва муассасага киритиш тугмаси жойлашган.
ДАСТУР ОЙНАСИДАГИ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР Дастур ойнасининг пастки қисмида гуруҳлар давоматининг диаграмма кўринишадиги шакли ва қўшимча маълумотлар ёзилган панель жойлашган. Бу панелда сана ва вақтдан ташқари камера уланмаганлиги, штрих сканер уланмаганлиги ҳамда нечта бегона одам рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотлар жой олган.
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ Ўқувчилар рўйхати устида бажариладиган амаллар: § Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва ўзгартириш; § Ўқувчиларнинг келган-кетган вақтини қайд қилиш ва экранда кўрсатиб бориш; § Гуруҳларнинг давомати, умумий давоматни экранда кўрсатиб бориш; § 1 ва 2 навбатларни алоҳида давоматлари ва умумий давоматни кўрсатиш имконияти; § Ўқувчиларнинг умумий рўйхати, давомати ва бошқа рўйхатларни Excel дастурига экспорт қилиш ва чоп қилиш; § Ўқувчиларни гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, синфини ва курсини ошириш, битказганларни рўйхатдан чиқариш; § Ўқувчилар рўйхатини бейжик яратиш дастури учун экспорт қилиш;
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ Ходимлар рўйхати устида бажариладиган амаллар: § Ходимлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва ўзгартириш; § Ходимларнинг келган-кетган вақтини қайд қилиш ва экранда кўрсатиб бориш; § Ходимларнинг умумий рўйхати, давомати ва бошқа рўйхатларни Excel дастурига экспорт қилиш ва чоп қилиш; § Ходимлар рўйхатини бейжик яратиш дастури учун экспорт қилиш;
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ СМС хабарлар имконияти: § Ўқувчининг келган-кетгани ҳақида ота-онасига СМС хабар жўнатиш; § Гуруҳнинг ота-оналар мажлиси ҳақида СМС хабар жўнатиш; § Ўқувчининг ҳулқи ҳақида ота-онасига СМС хабар жўнатиш; § Маъмурият томонидан ота-оналарга билдиришлар (огоҳлантириш, рағбатлантириш, йиғилишлар) ҳақида СМС хабар жўнатиш;
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ § Дастур давомат тўғрисидаги маълумотларни (ўқувчи ва ходимлар бўйича) таълим муассасаси бўйича ҳамда гуруҳлар кесимида ёзма шаклда қоғозга чиқариб беради. § Ўқувчилар тўғрисида бир ҳафта, бир ой, бир йил кесимида дарсларга қатнашиш давомати туғрисида ҳисоботларни бериб боради. § Ходимлар тўғрисида ҳам уларнинг ишга келиб кетганликлари бўйича узлуксиз (кундалик, ҳафталик, ой ва чораклар, йиллик) маълумотлар тўғрисида ҳисобот беради. § Ўқувчилари ва ходимларининг таълим муассасасига келиб кетиш давоматларини назорат килади.
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ § Дастур маълумотларини экспорт қилиш ва импорт қилиш имкониятлари мавжуд; § Шунингдек, муассасага кирган бегоналар рўйхатини ҳам айнан бир сана учун кўриш имконияти ҳам мавжуд;
ТИЗИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ § Муассасанинг ўқувчилари ва ходимлари ҳақидаги маълумотларни серверда шакллантириш имконияти; § Давомат хақидаги маълумотларни серверга жўнатиш имконияти; § Веб-сайт орқали республика, вилоят, туман/шаҳар, муассаса ва гуруҳлар кесимида давоматни кўриш имконияти
ТИЗИМНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ § Тизим ҳеч қандай электр таъминотисиз ишлайди, ноутбук ёки нетбукнинг USB портига уланса кифоя; § Ҳеч қандай билим ва кўникма талаб қилмайди; § Ота-оналар СМС хабарлар учун Пайнет орқали тўловни амалга ошириш имконияти; § Бейжиксиз кирган одам (бегона) ҳақида қачон ва ким киргани (сурати билан) сақлаб қолиб ва уларнинг рўйхатини кўриш имконияти; § Муассасага ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш ва уларнинг руйхатини кўриш (сурати билан) имконияти;
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР 1 2 3 4 5 6 7 • ўқувчилар давоматини назорат қилиш модернизацияси амалга оширилади • “Электрон ҳукумат” тизимига ўтишимиз тезлашади • Давлат таълим стандартларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланади • Ўқувчиларнинг интизоми мустаҳкамланади • “Мактаб-маҳалла-оила” давлат Концепциясининг бажарилиши такомиллашиб боради • Ўқувчиларнинг ҳаёт ҳавфсизлигини таъминлаш чоралари яхшиланади • Ёшлар ўртасида учрайдиган нохуш ҳолатларнинг олди олинади
f725dbc2beaf3a2189a377b1b58d2051.ppt