6656b7b8633269938d9823e4b7cff70f.ppt
- Количество слайдов: 28
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ, НЕОНАТОЛОГИЯ ВА ШОШИЛИНЧ ПЕДИАТРИЯ КАФЕДРАСИ
ГУДАК ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА УТКИР ПНЕВМОНИЯЛАР Маърузачи: АДТИ болалар касалликлари, неонатология ва шошилинч педиатрия кафедраси доценти Нуритдинова Г. Т.
Маъруза режаси 1. Пневмония касаллигига тушунча, касалликнинг болалар орасида таркалиши. 2. Упка тузилишининг анатомо-физиологик хусусиятлари. 3. Пневмония касаллигининг этиологияси, патогенези. 4. Классификацияси, жараённинг жойланишига караб клиник манзараси. 5. Диагноз куйиш усуллари, дифференциал диагнози. 6. Даволаш усуллари. 7. Касалликнинг прогнози ва профилактикаси.
Пневмония касаллигига тушунча, касалликнинг болалар орасида таркалиши. Уткир пневмония - гудак ёшдаги болалар орасида энг куп таркалган касалликдир. Бу касаллик асосан нафас тизимининг респиратор булимлари ва упка тукимасида инфильтратив яллигланиш билан кечадиган уткир инфекцион жараён булиб хисобланади. Бунда альвеолаларда экссудат тулиб, организм умумий реакциялар бериши кузатилади (харорат, интоксикация белгилари), йутал, нафас етишмовчилиги (хансираш, нафасда кушимча мускулларнинг иштирок этиши), махаллий физикал симптомлар, рентграммада инфильтратив учоглар курилади.
n n n Пневмония юнон суздан олинган булиб, pneumon – упка; sin – яллигланиш, яъни упка яллигланиши маъносини билдиради. Пневмония касаллиги гудак ёшдаги болалар орасида энг куп таркалган касаллик булиб хозирги вактгача болалар улимининг асосини ташкил килади. Бундай булишига сабаб пневмония диагнозини куйишда аник бир диагностик усулнинг йуклигидир, шунинг учун хам бронхит ва бронхиолитлар хисобига пневмония гипердиагностикасига сабаб булади. Уткир пневмониялар 1 ёшгача булган болалар орасида 1000 та соглом болага 10 -15 та, 1 – 3 ёшгача 15 -20 та, 5 ёшдан катта болаларда эса 5 – 6 та болаларга пневмония тугри келади. Пневмония касаллиги йилнинг совук ойларида, грипп эпидемиясида купаяди. Уткир пневмониялар купинча нимжон, гипотрофияси, анемияси, тугма нуксонлари бор, чала тугилган болалар орасида куп учраб уларнинг улимига сабаб булади. -0 -1 ёшгача булган болалар орасида улим 4, 5 - 23 % ни ташкил килади.
Упка нафас органларининг анатомофизиологик хусусиятлари n n 1 ёшгача булган болалар бурун бушликлари яхши ривожланмаган, бурун йуллари тор, калта, пастки бурун йули хали ривожланмаган (у 4 -5 ёшга бориб тараккий килади). Шунинг учун хам хаво яхши иситилмайди ва тозаланмайди. Нафас йуллари сал шамоллаганда (яллигланиши натижасида тез бекилиб нафас олиш кийинлашади) бола яхши эмаолмайди. Шиллик каватлари нозик, кон томирларга бой, горсимон тукима яхши ривожланмаган. Упка хажми кичик, 1 см тана узунлигига 4 мл упка хажми тугри келади, 8 ёшда 18 мл, катталарда эса 31 мл га тенг. Хаво йуллари калта, респиратор бронхиал ва альвеола сони оз, тугилганда 1, 5 млн. ташкил килган булса, 8 ёшда 14 млн. га етади. Тугилганда альвеолалар сони 20 -24 млн булса, 8 ёшда 300 млн. га етади. Альвеолалар диаметри чакалокларда 50 мк. , 1 ёшда 80 -100 мк, 12 ёшда 180 мк, катталарда эса 250 -300 мк ни ташкил килади. Упканинг юзаси тугилганда 2, 8 мгкв, 8 ёшда 32 квгм, катталарда 75 мгкв. Упка сегментлари бир-бирларидан бириктирувчи тукима билан чегараланган, шунинг учун хам сегментар ва полисегментар пневмониялар куп учрайди. Эластик тукимаси кам, бириктирувчи тукимага бой булиб, кон-томирлар билан мул-кул таъминланган. Альвеолалар орасида эластик тукима суст ривожланган. Шунинг учун хам кон димланиш, эмфизема, яллигланиш жараёнлари бошланишига кулай шароит яралади.
Этиологияси. n n n Пневмококклар Стрептококклар Стафилакокклар (тилла ранг). Клебсиелалар Замбуруглар Цитомегалавирус Gemophilus influensae Пневмоцисталар Вируслар Колиформ бактериялар хисобига келиб чиқади. Аралаш флора - вируслар, бактериялар, замбуруглар ва хок. Келтириб чикариши мумкин.
Эрта гўдак ёшларда пневманияни келтириб чиқарадиган моиллик омиллари : n n n n n чала туғилиш туғруқ даврида оғир касалликлар (хомила ичи гипоксияси, асфиксияси, бош ва орқа мия туғиш давридаги травмалар). суньий овқатлантирш Конституция аномалиялари Гипотрофия Юрак туғма пароклари Муковисидоз хар-хил туғма иммунтанқис холатлар гиповитаминоз
Мактаб ёшдаги болаларда пневмонияни келтириб чиқарувчи факторлар: • ЛОР аъзоларининг сурункали яллиғланиши • қайталанувчи ва сурункали бронхитлар • Чекиш ва бошка ёмон одатлар Атроф мухитни ифлосланиши ва бошка омиллар таъсир этиши мумкин •
ПАТОГЕНЕЗИ n n Қўзғатувчини организмга тушиши. Бактериоцит таъсир кўрсатиб ўзига шароит яратиб олиш. Тушаётган микроблар тўпланиш натижасида бронхиолалар ампулага ўхшаб кенгаяди. Юқумли процесс бронхиолаларда тарқалиш натижасида ўпка паренхимасида яллиғланиш юзага келади бу холат пневмания хисобланади.
Бронхоген йўл билан тарқалиш натижасида Инфекцияларни респиратор бронхиолаларда тарқалиши натижасида яллиғланиш ўчоқларини хосил бўлиши натижасида ўчоқли ва ўчоқли қўшилган пневмания ривожланади. n Бактериаларни тарқалиши сегментлардаги альвеолалардан суюқликни чиқиши кучайиб битта сегментга тўпланиши ва сегментлардаги бронхларда инфекцияланган шиллиқ тўпланиши натижасида сегментар пневмания ривожланади яъни ателектаз ривозланади. n Ўпка бўлакларида инфекциаланган суюқликни тўпланиши натижасида бўлакли (крупозная) пневмания ривожланади. n
Пневманияда юрак-қон томир тизмини касалланишини патогенези Токсикоз ва Нафас етишмовчилиги Кичик қон айланишдоирасида артериолаларнинг спазми Ўпка гипертензияси ва юракни ўнг томонига нагрузкани ошиши Миокардни қисқариш хусусиятни пасайиши Периферик гемодинамикани бузилиши, микроциркуляцияни издан чиқиши.
КЛАССИФИКАЦИЯСИ С. В. рачинский ва В. К. Таточенко томонидлан яралган классификация клиникада куллаш учун тасдикланган Морфологик форма Ўчоқли Сегментар Ўчоқли қўшилган Курупозная Интерстициапьная Инфекцияланиш шароити Кечиши Шифохонадан ташқари қўзғатувчилар: Ўткир Пневмококк, Н. Influenzae, стафилококк, стрептококк, микоплазма, Chlamidia pneumoniae, легионелл, вируслар. . Шифохона ичи қўзғатувчилар (нозокомиальная) Псевдомонады, клебсиеллы, стафилококк, Е. Coli, H. influenzae, протей, Brancha-mella, серрация, вируслар. Перинатал инфекцияланиши: Стрептококк В, грамотрицательная флора, хламидии (trachomatis), цитомегаловирус, Brancha-mella, уреаплазма, вирусы Иммунодефицит холатидаги болларда: Ҳар-хил бактериялар, пневмоцистлар, цитомегаловируслар, микобактериялар, вируслар. Чўзилиб кечувчи Асорати Ўпкадан ташқари плевритлар плеврит Ўпка деструкцияси Ўпка абсцесси. Пневмоторакс. Пиопневмоторакс Инфекционтоксик шок ДВС-синдром Юрак-қон томир етишмовчилиги Респиратор дистресс-синдроми.
n n Бир ёшгача бўлган болаларда пневмания ўнг ўпкани II сегментида ёки IV-VI, IX-X сегментларида икки томонлама кузатилади. Катта ёшли болаларда пневмания ўнг ўпка II, VI, X сегментларида чап ўпка VI, VIII, IX, X сегментларида кузатилади.
КЛИНИКАСИ уткир пневмониялар учун фебрилл харорат характерли: харорат 38 дан паст булса 90% холаларда пневмония диагностикаси булмайди, факат реактивлиги узгарган болалар ва чакалоклар бунга алокаси йук. n болаларда иштаха одатдагидан паст, n боланинг хулки узгарган купинча кузгалувчанлик устун n уйкуси бехаловат n купинча болаларда тери копламлари окиш n огиррок пайтларда териси мармар тусда товланган, оёккуллари совук булади. n Токсикознинг яна бир белгиси булиб цианоз хисобланади. n Гипертермияларда талвасалар синдроми келиб чикиши мумкин. n
ДИАГНОСТИКАСИ n Анамнези. n Клиник кўринишлари. n Лабаратор ва инструментал текширувларга асосланиб қўйилади.
Рентгенологик текширув
Дифференциал диагноз Ўткир пневмонияларни n. Грипп n УРВИ n Бронхитлар n Бронхиолитларда круп синдроми n Ёт жисмлар бронхларга утиши, n Қизамикни бошлангич клиникаси билан таккослаш лозим.
Дифференциал диагноз n n Грипп - гипертермия ва токсикоз симптомлари кучли булиб даволанса бу белгилар тезда кайтади, умумий кон тахлилида, рентгенологик текширувда узгаришлар кузатилмайди. Аденовирус инфекцияси - токсикоз ва интоксикация белгиларидан ташкари болада конъюктивит, ринит, фарингит симптомлари кузатилади, баъзан бронхит ривожланиши мумкин. Пневмония касаллигидан фарки упкада лакал узгаришлар булмайди. Кон тахлилида лейкоцитлар сони ва СОЭ озгина кутарилади, купинча лейкопенияга моил булади, лимфоцитоз кузатилади. Бронхит - уткир бронхитларда интоксикация ва нафас етишмовчилик симптомлари кузатилмайди ёки улар уртача намоён булади. Тана харорати субфибрил ёки нормада булади. Упкани аускультацияда упка майдонларида майда, уртача пуфакчали дагал, курук ва нам хириллашлар эшитилади. Уларнинг сони йутал ва балгамни кучишига боглик. Рентгенограммада - упка майдони илдиз томон тиниклашганлиги, оралик тукима ва томирлар манзараси кучайган булиб соялар куринмайди. Кон тахлида згаришлар йук Бронхиолит - асосан бола хаётининг биринчи 6 ойлигида учрайди. Узининг клиник симптомлари билан учогли бронхопневмонияларга ухшайди. Бунда купинча майда бронхиола ва бронхлар диффуз зарарланади, касалликни вируслар чакириб обструктив ва нафас етишмовчилик синдромининг II-III даража симптомлари кузатилади. Боланинг ахволи огир, интоксикация белгилари кучли ифодаланади. Обструкция холати га кура йутал тез-тез хуружсимон булади. Хансираш экспиратор турда булиб хамма кушимча мускуллар нафасда иштирок этади. Баъзан киска муддатли апноэ кузатилиб эмфизема ортади. Аускультацияда сутлашган нафас асосида майда, уртача пуфакчали хириллашлар эшитилади. Локал (махаллий) узгаришлар булмайди. Рентгенограммада: упкани шишганлиги, бронхтомирлар манзараси кучайганлиги аникланади. Кон тахлилида: лейкопения ва лимфоцитоз кузатилади. Бронхиолитларга касалликнинг даврлар билан кечиши характерлидир. Обструктив синдроми 1 -2 кунда, касаллик эса 2 -5 кунда утиб кетади.
ДАВОЛАШ 1. 2. 3. 4. Нафас йўлларини обструкциясини йукотиш. Балгамни суюлтириш, бурун-халкумдан йиринг, бронхлардан балғамни сургичлар билан олиб ташлаш. Вибромассаж, дренаж (танасини ўзгартириш билан) усулини ўтказиш, бронхоскопия, реструктив нафас етишмовчлигини (тозалаш ва сифон клизмалар, дибазол, прозерин, бронхоспастик воситалар билан) йўкотиш. Оксигено-аэровенотерапиядан фойдаланиб нафасни тўғрилаш даволаниш ўз вактида, организмнинг индивидуал холатига ва патогенетик бўлиши керак.
Пневмонияни даволаш n n n Шифохоналарга бир ёшгача булган, касаллиги огир, асоратлар булиши эхтимоли бор болалар ёткизилиб даволанилади. Бир ёшдан катта, пневмония енгил ва уртача огирликда кечганда, уй шароити ётишга булмаган ота-оналар болалари амбулатор даволаши мумкин. Бунда махалла врачи ва тиббий хамшира болани доимо назорат килиб туришлари лозим. Асраш режими урнатилади. Болани ортикча шовкиндан, ута ёругликдан асралади ва даволаш чора-тадбирларини секин-аста утказилади, чунки ортикча боланинг безовталаниши кислородга булган талабини ортириб юборади. Палаталар 22 -24° иссик булиши, тез-тез нам латталарда тозаланиб туриши, вакти-вакти билан кварцланиб туриши лозим. Пархез терапия - боланинг талабига, ёшига мос енгил хазм буладиган витаминларга бой таомлардан берилади. 6 ойгача булган болалар факат она сути билан бокилади. Сунъий овкатланган болаларга мослаштирилган, нордон омухталардан берилади. Бола кайт килаётган булса 5% глюкоза, физ. эритмаси, 0, 25% навокаин эритмаларидан ичиш учун берилади.
оксигенотерапия n Нафас бузилиш синдроми билан курашиш учун аэро-оксигено-терапия утказилади. Унинг учун бурун оркали катетер ёрдамида (25% га боитилган кислородни хаво билан ) кислород берилади. Кислородни узлуксиз 6 соатдан 8 -10 соатгача бериш лозим, керак булса кайтариш мумкин. Кислородни кислород палаткалари, респиратор маска, катетер, огир холларда ИВЛ аппарати ёрдамида бериш мумкин. Имконият булса кислородни кислород палаткаларида берган яхширок, чунки унда беморни 60 -70% кислород концентрацияси билан таъминлаш мумкин. Хозирги вактларда кислород гелий омухталаридан кенг кулланилиб келмокда. Бунда нафас мускуллари иши яхшиланади, упка вентиляцияси ортади ва нафас функцияси нормаллашади. Бу омикдада 70% гелия, 30% кислород булиб 30 -60 мин. булиб-булиб кунига 2 -4 марта берилади.
Антибиотикотерапия n n Диагноз аниклангандан кейин дархол 10 -14 кун антибиотиклар буюрилади, агар жараён огир, асоратлари билан кечса 2 та антибиотик, ёки микробларни антибиотикларга сезгирлигини аниклаб кайси антибиотикка сезгир булса ушани буюриш лозим булади. Енгил кечган пневмонияларда пенициллин ва кенг таъсир доирасига эга булган пенициллин каторидаги антибиотиклар (ампициллин, амоксациллин, амоксилав, ОКСАМП ва бошк. ) берилади. Жараён огир кечганда бу антибиотикларни аминогликозидлар, цефалоспорин гурухидаги антибиотиклар, сульфаниламид препаратлари билан бериш максадга мувофик булади. Сульфаниламид препаратлари бола хаётининг биринчи ойларида берилмайди, чунки бу препаратлар гемолизни кучайтиради, тукималарни кислородга талабини ортиради. 2 ёки 3 антибиотик бир вактда кулланса 1 таси албатта м/о, в/и ёки ичгани берилади. Аминогликозидлардан гентамицин 2 -4 мг/кг, касаллик огир кечганда 7 мг/кг бериш мумкин. Бериш муддати 5 -7 кунни ташкил килади. Хозирги вактга келиб цефалоспорин каторидаги препаратлар кенг кулланилмокда - цефтриаксон, цефазолин, цефатаксим, роцефин, ультрацеф, кефзол ва бошк. Беморнинг холатига кура 50 -100 мг/кг дан 7 -10 -14 кунга тавсия этилади. Бир курсдан сунг бошка антибиотикка алмаштирилади.
n n n Бронхлар дренаж функциясини яхшилаш максадида балгамни юмшатиб кучирувчилардан алтей илдизи микстураси, термопсис ва ишкорий ичимликлар буюрилади. Балгам кийин ажралса ферментлардан химопсин, химотрипсин, ацетилцистеин билан ингаляция берилади. Химопсин бир ингаляция учун 5 -10 мг ишлатилади. Бронхлар спазмини йукотиш, упкада кон айланишни яхшилаш максадида 2, 4% эуфиллин эритмасидан 0, 1 мл/кг 10% глюкозада берилади Узок муддат антибиотиклар кулланганда замбуругларга карши препаратлардан нистатин 30000 ЕД/кг кунига, леворин 20000 ЕД/кг кунига берилади. Ундан ташкари жигарни токсик омиллардан химоя килиш учун Лив 52 дан 1/2 таблеткадан 3 махал берилади. Касаллик огир кечса буйрак усти бези гормонлариглюкокортикоидлар преднизалон берилади - 1 мг/кг кунига, керак булса уни 2 -3 мг/кг кутариш мумкин. Даволаш курси 5 -7 кунни ташкил килади. Гемодинамикани яхшилаш максадида юрак гликозидлари строфантин, коргликон берилади. Микроциркуляцияни яхшилаш учун гепарин- 150 -200 ЕД/кг кунига 3 -4 марта берилади.
n n n Тукима нафас функциясини яхшилаш учун комплекс витаминтерапия (С, В 1, В 2, В 6, В 15, РР), глютамин кислотаси берилади. Организмнинг иммун реакциясини тиклаш максадида иммуностимуляторлар тавсия этилади Сурдирувчи дори моддалардан - алоэ экстракти, лидаза иньекциялари тавсия этилади. Чалгитувчи терапия сифатида горчичниклар, банкалар, компресслар ва бошка муолажалар кулланилади Физиотерапия муолажаларидан УФЧ, УФО, кальций препаратлари билан электрофорез, ультразвук, индуктотерапия, озокерит, парафинлар кулланилади, даволаш физкультура, массаж тавсия этилади.
ПРОФИЛАКТИКАСИ n n n болани чиниктириш, рационал овкатлантириш, етарли вакт ичида соф хавода сайр килдириш, яхши парвариш килиш, ўз вактида сурункали инфекция учогларини санация килиш, қўшилиб келган касалликларни даволаш (рахит, гипотрофия, анемия ва х. к. ).
чун из у инг бор ъти Э ат! рахм
6656b7b8633269938d9823e4b7cff70f.ppt