2ac9d6fe61707fd6ef2193f5f4f92f8d.ppt
- Количество слайдов: 12
Факультетда ахборот ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш холати № Номи 2005 2006 2007 2008 1. Компьютер 1 6 10 18 2. Принтер 1 2 4 5 3. Проектор - - 1 2 4. Сканнер - 1 1 1 5. Видеокамера - - 1 1 6. Телевизор - - 2 2 7. Сервер - - 1 1 2 9 20 30 Жами:
ФМОФда ахборот ва коммуникацион технологияларни ўсиш графиги
ФМОФда 18 та компьютердан 16 таси тармоққа уланган ва улар билан интернетда ишлаш мумкин: Шундан 2 таси дарсларга тайёргарлик, тингловчиларни қабул қилиш ва уларни битирув ишларида кўмаклашиш ишларини бажаришга ажратилган. 4 та компьютер фан админстраторлари, фан бўйича маъруза матнлари, тест саволлари, амалий машғулот услубиятини тайёрлаб, тўлдирилиб дарс олиб бориш учун ажратилган. 10 та компьютер классида “Масофавий таьлим” – услубини ўрганиш унда ўқитиш учун ажратилган. 1 та компьютер “Farmasevt. uz” сайти орқали “Масофавий таьлим”да ўтказилаётган ўқув жараёнини назорат қилиб бориш учун
ФМОФни тармоққа уланиш схемаси
“Farmasevt. uz” – “Масофавий таълим” услубида малака ошириш тартиби 1. “Масофавий таьлим” услубида малака оширишни истаган тингловчилар компьютер орқали “Internet” тизимида “Farmasevt. uz”- сайтига кирадилар. 2. “Farmasevt. uz”- сайти сарварағида “қайд қилиш” – регистрация тугмасини босиб қайднома анкетаси тўлдирилади. 3. Қайднома тўлдирилишида тушунмовчилик бўлса, сарварағига қайтилиб “қоидалар” тугмачаси босилади ва унда қайд қилиш ва ўқиш механизмлари ўқиб тушуниб олинади. 4. Қайдномани тўлатиб “Farmasevt. uz” сайтига рўйхатга олиниб, шартнома асосида тўловни институт хисоб-рақамига ўтказганлигини маълум қилган фармацевт тингловчилар сафига қабул қилинади. 5. Малака ошириш муддати 1 ой 144 соат ҳажмида белгиланган, ҳар ойнинг бошида бошланади. Тингловчилар ўқиш бошланишидан 1 ҳафта олдин “Farmasevt. uz” сайтида қайднома тўлдиришиб, шартнома тузиб тўлов пулини тўлашлари керак бўлади. 6. Муддатида шартнома тузиб, тингловчилар рўйхатига кирган фармацевтлар мутахассисликлари бўйича гурухга бўлиниб, дарс жадвали тузилади.
7. Ўқиш жараёни дарс жадвали асосида Марказдан фан масъуллари сайт администратори томонидан бошқариб турилади. 8. Дарс жадвалида белгиланган вақтда фан масъуллари билан компьютер орқали (чат, форум) ёки телефон орқали боғланиб савол-жавоб, машваратлар ўтказиш мумкин. 9. Дарс жадвалида ўқиш имконияти бўлмаган тингловчилар бошқа вақтда, ўзларига мос вақтни танлаб ўқишлари, ўқиган мавзулари бўйича қўйилган назорат саволларига, тестларига жавоб бериб қўйишлари керак. Дарс давомида кўрсатилган вақт билан мавзуни ўқиган вақт орасидаги тафовут 24 соатдан ошмаслиги керак. 10. Дарс жадвали вақти ва ўқиш вақти тафовути 24 соатдан ошса, у мавзуни ўзлаштирмаган хисобланади ва бу хол 3 мартадан кўп кўрсатилса, тингловчилар сафидан чиқарилади. 11. “Масофавий таьлим” тизимида ўқиш жараёнини масофавий таълим марказидан бошқариб, уни тўртинчи хафтаси дидактик усулда олиб борилади. Вилоятларда тўпланган тингловчилар сони ва хохиширодалари хисобга олиниб, уни марказда яъни Тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш факультетида ёки кўчма усулда вилоятларда ўтказилиши мумкин. 12. Малака ошириш шартнома шартларини тўлиқ бажарган тингловчилар йиғилиши бўйича қўйилган тест синовларидан ижобий натижага эга бўлиб, рейтинг баллини йиғса унга белгиланган нусхадаги сертификат топширилади.
Электрон доска – қувват бериш тармоғида ишлайдиган электрон қатламли оқ ёзув тахтаси. Доска тармоққа уланиб ишлаганлиги учун уни захираёдига (памят) зарур ахборотлар кириши, бу ахборотларни керакли ўлчамда доскага чиқариб кўрсатиш. Доскада ахборотларни электрон қалам билан ёзиш, унда бор ахборотларни қаламда тўғрилаш, тўлдириш, ёзилган ахборотларни доска захираёдига киритиш каби амалларни бажаради.
2ac9d6fe61707fd6ef2193f5f4f92f8d.ppt